Ўзбекистон ер мулкини хусусийлаштиришга тайёр эмас - эксперт

Эксперт фикрига кўра, ер мулкини хусусийлаштиришдан олдин, ҳар бир шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиши керак.
Sputnik

Ўзбекистонда шу кунларда ўта муҳим жараён – ерни хусусий мулкка айлантиришга доир қонунлар қабул қилинмоқда.

Маълумки, Совет иттифоқида ер ҳеч кимга хусусий мулк сифатида берилмаган. Ер фақат давлатга тегишли бўлиб ундан фақат белгиланган мақсадда фойдаланиш мумкин бўлган. Ўзбекистонда ҳам бугунги кунга қадар ушбу қонунлар у ёки бу кўринишда сақланиб қолган. Шунинг учун ҳам ер мулкига доир қонунлар замон талабига жавоб берадиган даражада ислоҳ қилишни талаб қилади.

Тадбиркорларга ер бериш тартиби соддалаштирилди

Хўш ушбу қонунлар қандай тартибда ислоҳ қилиниши керак? Қандай муҳим омилларни унутмаслик керак? Ўзбекистон ҳозир ерни дахлсиз хусусий  мулк сифатида беришга тайёрми?

Қуйида эътиборингизга ушбу мавзуга бағишланган “Smartgov Consulting” компанияси директори, давлат бошыаруви бщйича эксперт - Азиза Умарованинг мулоҳазаларини келтирамиз, ЎзА мақоласига асосан.

Барча собиқ Иттифоқ республикаларида ерни хусусийлаштириш турлича ўтган. Ерни хусуийлаштириш борасида қабул қилинган комплекс чора тадбирлар мажмуасига кўра ушбу мамлакатларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин:

а) Ҳудудий етакчилар – Эстония, Литва, Словакия

б) Олдинга ўзиб кетган мамлакатлар - Латвия, Польша, Чехия, Венгрия, Хорватия, Словения, Румыния, Грузия, Арманистон, Россию, Албания, Украина, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон. 

В) Қолоқ мамлакатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон и Беларусь (чунки ушбу мамлакатларда ҳалигача совет даврига хос ерни бошқарув тизими сақланиб қолмоқда)

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бериш тартиби тасдиқланди

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 10 январда қабул қилган қарори бу борада янги даврга ўтиш учун жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қарорга кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини хусусийлаштириш имконига эга бўлади.

Ушбу қонунга кўра, ер участкалари – дахлсиз, хусусий мулк бўлиб, улар давлат томонидан ҳимоя қилинади. Ерга нисбатан хусусий мулк кафолати кучга киради.

Шу билан бир вақтда бугунги кунда Ўзбекистонда ер мулкини хусусийлаштириш осон иш эмас. Чунки бу ерда илмий ҳуқуқий ва ахборот таҳлилий база етишмаслиги яққол кўзга ташланмоқда. Ўзбекистонда ер мулкини хусусийлаштириш соҳасида бешта энг асосий муаммоларни қайд этиш мумкин:

1. Ер мулкини хусусийлаштиришга доир илмнинг етишмаслиги

Ер мулкига эгалик қилиш турларини қайта кўриб  чиқиш керак. Бугунги қонунларга кўра Ўзбекистонда юридик шахслар ер мулкидан хусусий мулк, доимий

Янги қарор: инвесторларга ерлар аукционсиз берилади
фойдаланиш, вақтинча фойдаланиш, ижара мулки сифатида фойдаланишлари мумкин. Жисмоний шахслар эса -  бир умрлик меърос, доимий фойдаланиш, вақтинча фойдаланиш, ижара ва мулк сифатида фойдаланишлари мумкин.  

Муаммо шундаки – ер мулкига эгалик қилишнинг ушбу турлари эскирган бўлиб, бугунги кунда улар ўз долзарблигини йўқотган.

Ер мулки ва улардан фойдаланиш ҳуқуқлар кўринишларини қисқартириб ва соддалаштириб фақат 3 та турини сақлаб қолиш керак:

  • ер мулкига эгалик қилиш ҳуқуқи: фақат давлат, маҳаллий ҳокимият ёки хусусий мулкдорга тегишли бўлиши мумкин;
  • ер мулкидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи – давлат ва маҳаллий ҳокимиятга тегишли бўлган ерлар давлат ёки нотижорат ташкилотларга берилиши мумкин;
  • ерни ижарага олиш ҳуқуқи – ер мулкдорлари томонидан тўлов асосида ижарачига маълум муддатга бериладиган ҳуқуқ;

2. Бош план ва шаҳарсозлик ҳужжатларининг йўқлиги

“Бош режа” (Генплан) тушунчаси ҳамда давлат органларининг уни ишлаб чиқиш бўйича олиб бориш фаолияти миллий қонунчиликда аллақачон белгилаб қўйилган бўлсада, амалиётга Бош план – йўқ. Фақат баъзи шаҳарлардагина бор холос. Иккинчидан, ҳатто тасдиқланган бош  режалар билан ҳам аҳолининг танишиш имконияти йўқ. Натижада ҳеч ким,ўзи қураётган объект  бўлажак бош планга мос келадими йўқми – билмайди.

Ўзбекистон ер участкаларини хусусийлаштиришга рухсат берди

Айтиш жоизки, собиқ СССРнинг бошқа республикаларида шаҳар бош планлари барча учун очиқ. Фақат Ўзбекистонда - шаҳарсозлик ҳужжатларининг йўқлиги, ҳудудларда тартибсиз қурилиш олиб бориш, келажакда уларнинг бузилиши ва хусусий мулк зарар кўришига олиб келмоқда.

Ушбу сабаб ва оқибатларни ҳисобга олган ҳолда, Биринчи анвбатда, шаҳарнинг бош режасини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлган бўларди. Бош режа ишлаб чиқиш осон иш эмас  ва бунинг учун ҳам узоқ вақт талаб қилинади. Чунки ушбу режа ишлаб чиқариш, дам олиш, аҳоли турар жой ҳудудларини, транспорт тизимларининг ривожланиш зоналарини аниқ белгилаб олиш имконини беради. Келажакда, бош режада белгиланган ҳар бир зонанинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, у ерда қурилиши мумкин бўлган объектлар, киртилиши мумкин бўлган инвестициялар белгилаб олинади.

Фермерларга ер берилади

Шунинг учун ҳам ер мулкини хусусийлаштириш  фақат бош режа ишлаб чиқарилганидан кейин амалга оширилса, келажакда кўплаб хато, можаро, бузиб-қуришларнинг олди олинган бўлар эди.

Инвестицияларни киритшда ҳам бош режага мувофиқ иш кўрилса, келажакда бундай объектларнинг истиқболи янада мустаҳкам, бузилиш хавфи минимал даражада бўлар эди.

Халқаро тажриба: Россия Федерациясида ҳудудларни режалаштириш мажбурий тартибда маҳаллий ҳукумат расмий веб сайтида чоп этилиши керак. Шундан сўнг у бир ой давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтади. Ҳудуд бош режаси жамоатчилик йиғилишлари протоколлари билан мустаҳкамланади. Шундай қилиб бош режа тузишда аҳоли фикри ва манфаатлари ҳам ҳисобга олинади.

3. Хусусийлаштириш – тарихий меъроснинг душмани

Тарихий ва маданий оъектларни сақлаб қолишга қаратилган чораларнинг йўқлиги, хусусийлаштириш жараёнида уларга улкан зарар етказиши мумкин, ҳатто уларнинг бир умрга  йўқолшига олиб келиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда “Биз янги дунё қурамиз” шиори остида ўз маданий меъросимиздан айрилиб қолишимиз мумкин.

Ўзбекистонликлар ерлари олиб қўйилиши мумкин бўлган сабаблар санаб ўтилди

Шунинг учун ҳам, маданий тарих меъроси ҳудудларини алоҳида зонага ажратиш талаб қилинади. Ушбу ҳудудларда тарихий объектларни сақлаб қолиш учун қатъий чекловлар амал қилиши керак. Ушбу чекловлар нафақат ҳудуд ичидаги, балким ҳудудга туташ майдонлардаги қурилишларга ҳам таалуқли бўлиши керак. Улар ҳудуднинг тарихий меъморий кўринишини бузмаслиги керак.

Мутахассис фикрига кўра, ҳозир Тошкентда тарихий бинолар рўйхати йўқлиги туфайли айрим муҳим аҳамиятга эга бўлган бинолар ҳам бузилмоқда. Хусусан Амир Темур кўчасидаги 45 уй. У 1927 йилда конструктивизим услубида қурилган ушбу бино Тошкентнинг 1950 йиллардаги ҳаётини акс эттирувчи намуна сифатида сайёҳларга қизиқ бўлиши мумкин эди.

МДҲнинг етакчи мамлакатларида тарихий объектлар ва бинолар ҳақидаги маълумотлар Маданият вазирлиги сайтида очиқ ҳолда топиш мумкин.

4. Ернинг хусусийлаштириш – аҳоли учун бепул бўлиши керак

Ерни хусусишлаштиришдан энг катта мақсад нима эканини бошидан белгилаб олишимиз керак. 

Инвесторларга пуллик магистрал йўллар қуриш учун йўл ва ер участкалари берилади

Собиқ СССР мамлакатларининг барчасида ушбу жараён – мулкдорлар синфини яратиш мақсадида амалга оширлади, дейилган. Айнан шу сабабдан  МДҲ республикаларида ер участкалари жисмоний ва юридик шахсларга бепул бериш тартиби белгиланган. Масалан Қозоғистонда ҳар бир фуқаро умридан бир маротаба 0,10 гектар ерни бепул хусусийлаштириш ҳуқуқига эга. Арманистон ва Эстонияда ҳам шунга ўхшаш тартиб ўрнатилган. Россияда ҳам “Узоқ Шарқ гектари” номли қонун қабул қилинган бўлиб унга кўра Россия фуқаролари Ўзоқ Шарқ ўлкаси ҳудудидан 1 гектар ерни бепул хусусийлаштиришлари мумкин.

Шунингдек, ушбу жараёнда ногиронлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, кўп болали оналар ва нафақахўрлар учун алоҳида имтиёзлар белгилаш керак бўлади.  

5. Маҳаллий ҳокимиятга тегишли бўлган мулкларнинг рўйхати йўқ

Ўзбекистон Фуқаролик кодексида айтилишига кўра давлат бошқарув органлари ихтиёридаги мулкларнинг турлари санаб ўтилган холос. Уларнинг аниқ рўйхати келтирилмаган. Иккинчидан, ушбу мулклар давлат органларига тегишли бўлсада, улар  муҳим ижтимоий аҳамиятга эга ва солиқ тўловчилар маблағи  эвазига вужудга келган. Шу сабабли ушбу мулк фаолияти билан боғлиқ кўрсатгичлар жамоатчилик олдида очиқ эълон қилиб борилиши керак.

Хулоса

Ерни хусусийлаштириш – давлат ва фуқаро орасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқишда жуда муҳим қадамдир. Ушбу қадам натижасида мулкдорлар синфи ҳамда қулай инвестицион муҳит пайдо бўлади. Агар ушбу ислоҳотлар аҳолининг кенг қатламлари манффатларини ҳисобга олмай ўтказилса – уларнинг натижасида  жамиятда ижтмоий тенгсизлик кескинлашиши мумкин. Умид қиламанки, ушбу мақолада айтилган фикрлар ҳам соҳага доир қабул қилинадиган қонунларда ўз аксини топади.