Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганлар устидан суд мажлиси бошланади

Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида содир бўлган портлаш оқибатида 16 киши киши ҳалок бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Москва округ ҳарбий суди 25 февраль, душанба куни 2017 йил Санкт-Петербург метросида теракт уюштирганлар устидан биринчи суд мажлисини ўтказади, деб хабар қилди РИА Новости суд матбуот хизматига таяниб.

Суд мажлисининг тайёрлов қисмида суд мажлиси иштирокчилари янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш ёки қўшимча далиллар тўғрисида илтимоснома келтиришлари мумкин.

Терактда гумонланаётган Азимов етти синфни тамомлаганлиги маълум бўлди

2017 йил 3 апрел куни Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида вагон ичида портлаш содир бўлди. Фожиада 16 киши, жумладан, худкуш террорчи Акбаржон Жалилов қурбон бўлди.
Тергов маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Қара-Суу туманидан бўлган Сирожиддин Мухтаров Санкт-Петербург метросида уюштирилган теракт буюртмачисидир. Ҳозирда у сиртдан ҳибсга олинган. Шунингдек, ўзбекистонлик Бобиржон Маҳбубов ҳам теракт ташкилотчиларидан бири сифатида сиртдан ҳибсга олинган.

ФХХ Аброр Азимовнинг акасини қўлга олиниши видеосини намойиш қилди

Мазкур жиноий иш юзасидан Сайфулла Ҳакимов, Шоҳиста Каримова (ушбу жиноий иш юзасидан қўлга олинган ягона аёл), Акрам Азимов и Маҳамадюсуф Мирзаалимов, Аброр Азимов, Дилмурод Муидинов, Содиқ Ортиқов, Азамжон Маҳмудов, Баҳром Эргашев, Ибрагим Эрматов и Муҳамадюсуф Эрматов айбланувчи сифати суд қилинади.

Тергов Аброр Азимовни ҳам теракт ташкилотчиларидан бири деб ҳисоблайди. Дастлабки маълумотларга кўра, унинг укаси Акрам Туркияда теракт содир этиш учун халқаро террорчи гуруҳнинг фаол иштирокчисидан пул олган, сўнгра худкушга ўтказган.