Терактда гумонланаётган Азимов етти синфни тамомлаганлиги маълум бўлди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишПетербургдаги теракт ташкилотчиларидан бири сифатида гумонланаётган Аброр Азимов (ўнгда)
Петербургдаги теракт ташкилотчиларидан бири сифатида гумонланаётган Аброр Азимов (ўнгда) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Петербургда амалга оширилган теракт ташкилотчиларидан бири сифатида гумонланаётган Аброр Азимов айбни тан олишдан бош тортди, деб хабар қилди РИА Новости мухбири суд залидан

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Санкт-Петербургда амалга оширилган теракт ташкилотчиларидан бири сифатида гумонланаётган Аброр Азимов Петербургдаги терактда қандай рол ўйнагани ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мени ҳибсга олишларига қарши эмасман. Портлашга алоқадорлигимга келсак — мен бундай демаганман. Мен алоқадорман, лекин бевосита эмас эмас", — деб таъкидлаган у.

Задержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова - Sputnik Ўзбекистон
Кеча қўлга олинган террорчи собиқ Қирғизистон фуқароси бўлиб чиқди
Азимовнинг сўзларига кўра, унга битта гуруҳ берилган, аммо унинг ўзи терактда ким иштирок этаётганини билмаган. Азимовга қандай гуруҳ берилгани ва ким бергани ҳозирча номаълум.

Илгарироқ гумондорнинг адвокати Армен Задоян Азимов ўз айбига иқрор бўлаётганини айтган эди.

Сал олдин Москва вилоятининг Одинцово туманида Санкт-Петербург метросидаги теракт ташкилотчиларидан бири ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Москва шаҳри Басманная судида Азимов ўзи ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:

"Россия фуқаросиман, маълумотим ўрта махсусдан ҳам қуйи — фақат 7 синфни тамомлаганман. Оилалиман, 2014 йилда туғилган фарзандим бор. Расман ҳеч қаерда ишламайман", — деб айтган у.

Эслатиб ўтамиз, 3 апрел куни Санкт-Петербургда худкуш-террорчи ўзини метро вагони ичида портлатиб юборган. Ушбу портлашда 15 киши қурбон бўлган ва 50 ка яқин киши жароҳатланган.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0