Акрам Азимов автобус бекатида қўлга олинди, у қаршилик кўрсатишга уринди, лекин қочишга улгурмади. Унинг белидаги сумкада жанговар граната топилди.
Илгарироқ Москва вилоятида унинг укаси Аброр Санкт-Петербург метросидаги терактни уюштиришда гумонланиб қўлга олинганди.
3 апрель куни содир этилган теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Суд Аброр Азимовни 1 июнга қадар ҳибсда сақлашга ҳукм чиқарди.