ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Ўзбекистон Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда “РИА Новости”га ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаа маълум қилди.
Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди. У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.
Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.