Самарқанд вилоятида босқинчи гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Константин ЧалабовМужчина имитирует вскрытие автомобиля
Мужчина имитирует вскрытие автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Босқинчилар автомашина салонидан беш минг доллар ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб воқеа жойидан яшириндилар.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Самарқанд вилоятида беш нафар кишидан иборат бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Шеврон сотрудника Министерства внутренних дел Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ИИББ ходими шафқатсиз калтакланди

Хабарда айтилишича, 2019 йил 17 февраль куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи А.Қ. соат 00:30ларда бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинаси билан Ўтарчи маҳалласи ҳудудида кетаётган вақтида 5 нафар номаълум шахслар уни тўхтатиб, танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Сўнг босқинчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, автомашина салонидан беш минг доллар ва сариқ металлдан ясалган узугини олиб воқеа жойидан яширинганлар.

“Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Пастдарғом тумани Ўтарчи маҳалласида яшовчилар И.У., З.Н. Ж.Х., А.Ж. ва С.С.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0