Олий суд раисининг ўринбосари ўз хизмат хонасида қўлга олинди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишНаручники на двери клетки
Наручники на двери клетки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов ўз хизмат хонасида қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. Ўзбекистон Олий суд раисининг ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган Баҳодир Деҳқонов 21 февраль куни ўз хизмат хонасида қўлга олинган. Бу ҳақда “РИА Новости”га ҳуқуқ тартибот органларидаги манбаа маълум қилди.

Мужчина имитирует вскрытие автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида босқинчи гуруҳ қўлга олинди

Баҳодир Деҳқонов Олий Мажлиснинг Сенати томонидан 2017 йил 27 май куни беш йил муддатга Олий суди раисининг ўринбосари – Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланганди. У ўз вазифасига 2017 йилнинг 1 июнида киришган.

Бундан аввал, Баҳодир Деҳқонов Олий хўжалик суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0