ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Наманган вилоятининг Чуст туманида Зарафшон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Мирзаобод маҳалласида яшаган 35 ёшли Ў.Т. (аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, натижада аёл жароҳат олиб касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эдик.
ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент вилояти Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи 63 ёшли Н.М. исмли шахс ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.