ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 15 февраль куни Яшнобод туманидаги 6-туғуруқхона яқинида Captiva маркали автомобилда табиий газ билан тўлдирилган шарлар ёрилиб кетди. Оқибатда 3 киши куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига асосан.
Ҳодиса сабабларини аниқлаш давомида машина салонида газ билан тўлдирилган 20 та шар бўлганлиги аниқланди.
Салондаги уч нафар йигит автомобилда чекаётган эди. Газнинг оловланиши оқибатида улар қўл ва юз куйиши жароҳатини олган.
ИИББ фуқароларни “ҳаво” шарларини харид қилишда улар гелий билан тўлдирилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва уларнинг ёнида сигарет чекмасликка чақиради.