Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСледственный изолятор, архивное фото
Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲни Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи 63 ёшли Н.М. исмли шахс ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 11 февраль куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Наманган вилоятининг Чуст туманида Зарафшон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб пиёда, Мирзаобод маҳалласида яшаган 35 ёшли Ў.Т. (аёл)ни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани, натижада аёл жароҳат олиб касалхонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эдик.

Утренний туман во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда газ билан тўлдирилган шарлар ёрилиши оқибатида 3 киши куйиш жароҳатини олди

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тошкент вилояти Қибрай тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи 63 ёшли Н.М. исмли шахс ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0