Бухоро зиёратчи-туристлар учун қайтадан кашф этилади

Бухорода илк маротаба зиёрат туризмини ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро форум ўтказилиши режалаштирилмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 янв - Sputnik. Жорий йил 21-23 феврал кунлари Бухорода зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форум бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасига таянган ҳолда Кабар агентлиги хабар қилди.

Ўзбекистон малайзияликлар учун зиёрат турларини ишлаб чиқмоқда

Форум зиёрат-туризми соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонни дунёдаги энг йирик зиёрат туризми марказларидан бири сифатида тан олинишини таъминлаш, шунингдек, мамлакатни чет эл зиёратчи-туристларига янада танитиш ва жозибадор туристик йўналишларидан бири сифатида очиб бериш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳамда халқаро "Ҳалол" стандартларини жорий этиш мақсадида ўтказилади.

Форум ишида олимлар, теологлар, экспертлар ва зиёрат-туризми соҳасидаги мутахассислар иштироки кутилмоқда.

Тадбир иштирокчилари зиёрат жойлар ва Бухородаги зиёрат-туризм объектлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этилади.

Бундан ташқари, форумда зиёрат-туризми, зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестиция ва грантларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Кутилишича, форум иштирокчилари томонидан ислом маданияти ва цивилизацияси ривожида Ўзбекистон маданий-тарихий марказлари роли тўғрисида Декларация қабул қилинади ва чет эллик шериклар билан инвестицион шартномалар тузилади.