ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Малайзияни мамлакатнинг зиёрат туризми борасидаги салоҳияти билан таништирди, деб хабар бермоқда "Жаҳон" АА.
Малайзияга расмий ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси мамлакат тарихий ва мадани ёдгорликлари ҳақида батафсил маълумт берди.
Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари Ўзбекистонда Малайзия ва Индонезия фуқаролари учун махсус “зиёрат турлари” ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишди.
Бухоро ва Самарқанд вилоятларида туризм инфратузилмасининг ривожланиши, Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказининг ташкил этилиши ҳақидаги маълумотлар қатнашчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди.