Путиннинг катта матбуот-анжуманидан репортаж

Ўтган йил Путиннинг матбуот-анжумани 3 соату 40 дақиқа давом этган, давлат раҳбари бу вақт оралиғида 54 нафар журналист томонидан берилган 73та саволга жавоб берган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг анъанавий матбуот-анжумани давом этмоқда.

Владимир Путин илк бор бу форматда журналистлар билан 2001 йилда учрашган. Ўша вақтдан буён катта анжуманлар амалиёти анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинади, уларнинг умумий давомийлиги эса икки суткага яқинлашмоқда.

ОДКБ-2019 ўқув машғулотлари Марказий Осиё хавфсизлигини таъминлашга қаратилади - Путин

Энг узоқ давом этган ва ўзига хос рекорд ўрнатган анжуман - 2008 йилдаги тадбир бўлди. Президент 4 соату 40 дақиқа давомида 106та саволга жавоб берди.

Ўтган йил Путиннинг матбуот-анжумани 3 соату 40 дақиқа давом этган, давлат раҳбари бу вақт оралиғида 54 нафар журналист томонидан берилган 73та саволга жавоб берган.

Иқтисодий кўрсаткичлар

Анъанага мувофиқ матбуот-анжумани иқтисодий кўрсаткичлардан бошланди. "ЯИМ 1,7 %га ўсди. Аҳоли реал даромадида ҳам ўсиш кузатилди - 0,5 фоиз", - дея йил якунларини эълон қилди Путин.

Россия раҳбари ойлик маошлари даражаси ўсаётганини қайд этди. Инфляция даражаси мақбул ҳолатда, ишсизлик даражаси пасайган, олтин-валюта захиралари ўсмоқда, деб давом этди Путин.

Путин шунингдек, ҳаёт давомийлиги узайганига эътибор қаратди: 2018 йилда 2017 йилги 72,7дан 72,9га ўсди.

Керч бўғозидаги ҳодисага муносабат

Қора денгиздаги ҳодиса - провокация эди, деб қайд этди Россия етакчиси.

"Провокация ҳамиша ёмон баҳоланган, улар ҳолатни зиддийлаштиришга мўлжалланган, лекин бир ҳисобдан ҳаммаси тушунарли, уларда сайловлар бўлиши кутилмоқда, амалдаги ҳукумат шу орқали ўз рейтингини кўтаришга ҳаракат қилади. Лекин бу иш халқ манфаатларига зид. Петр Алексеевичнинг ҳам рейтинги ўсди: бешинчи поғонадан иккинчига кўтарилди. У ўз масаласини мамлакат манфаатлари ҳисобига амалга оширди", - деб қўшимча қилди Путин.

Керч бўғозидаги ҳолат АҚШ томонидан саҳналаштирилган - Швиткин

Россия етакчисига кўра, украиналик ҳарбий хизматчиларни Россия чегарасига улар ҳалок бўлади, деган мақсад билан юборишган.

"Худога шукрки, бундай бўлмади", - деди Путин. У шунингдек, украиналик денгизчиларни алмашиш масаласи Керчдаги ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноий иш якунлангач ҳал этилиши эҳтимолини билдирди.

Путин Украина ва Россия ўртасида савдо ҳамкорлиги кўрсаткичи давом этаётганини, хусусан, жорий йилда кўрсаткичлар даражаси ортганини алоҳида қайд этди. <...> "Лекин Киев ҳукуматида русофоблар бор экан, нонормал ҳолат давом этаверади", - деди Путин.

Трамп билан учрашадими?

Путинга Трамп билан яқин келажакда учрашасизми, деган савол берилди.

Путин америкалик ҳамкасби билан учрашадими-йўқми, билмаслигини айтди.

"Мен кўп маротаба айтганман, биз бунга тайёрмиз деб", - деди у.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, унинг Трамп билан муҳокама қиладиган мавзулари кўп.

Матбуот-анжуманининг учинчи соатида журналистлар ўринларидан туриб, қичқиришни бошлашди. Путин матбуот-анжуманини санкцияланмаган митингга айлантирмасликка чақирди.

2018-йилнинг энг муҳим воқеалари ва долларга қарши кураш

Путиннинг фикрича, йилнинг энг муҳим воқеалари бу президент сайловлари ва футбол бўйича Жаҳон Чемпионати бўлган.

Эрдўғон: Халқаро савдонинг энг катта муаммоси - доллар

Журналистлардан бири Путинга доллар ҳақида савол берди. "Бунинг қандай ижобий ва салбий томонлари бор? Янги валюта бўладими", - деб саволга тутди журналист.

Россия доллардан воз кечмайди, деб ишонтирди Путин. У шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, дунёда доллар билан бўладиган ҳисоб-китоб ҳажми пасайганини эслатиб ўтди.

Долларлашувга қарши кураш россияликларга таъсир этмайди, валюта айрибошлаш шохобчаларида нарх кўрсаткичлари қора бозорга қарши кураш мақсадида олиб ташланмоқда, деб изоҳ берди Путин.

Дунёни бошқаришга уринаётганлар қаерда жойлашган?

Россия президенти матбуот-анжумани давомида "Сиз дунёни бошқаришни хоҳларсиз балки", деган саволга жавобан кулиб "Бўлмасам-чи" дедида сўнгра жиддий оҳангда дунёни бошқаришга ҳаракат қилаётган штаб қаерда жойлашганига иддао қилди.

"Дунё бошқарувига келсак: биз буни амалга оширишга ҳаракат қилаётган штаб қаерда жойлашганини биламиз. Ва у Москвада эмас. Бу Қўшма Штатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги етакчи роли, мудофаага сарфлаётган ҳаражатлари - 700 миллиард доллар билан боғлиқ", - деб айтди Путин.

Россия етакчиси Москва ўз мудофааси учун атиги 46 миллиард доллар сарфлашига эътибор қаратди.

Трамп Покистондан Афғонистон ва “Толибон” масаласи бўйича ёрдам сўради

"Россияда 146 миллион аҳоли, НАТО мамлакатларида эса - 600 миллион, ва сиз бизнинг мақсадимиз дунёни бошқариш, деб ҳисоблайсизми", - дея қўшимча қилди президент тегишли саволга жавоб берар экан.

Афғонистондаги вазиятни қандай баҳолайди?

Афғонистодаги ҳолат яхши, деган таъкидлар ҳақиқийликдан йироқ, деб баёнот қилди РФ президенти.

"Агар улар (ғарблик шериклар - таҳр.) у ерда (Афғонистонда - таҳр.) ҳаммаси яхшилигини далилламоқчи бўлсалар, менинг фикримча, бу ҳақиқатдан йироқ", - деди Путин.

Путин Қобулдаги ҳукумат мамлакат ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпини назорат қилишига гумон қилишини билдирди. "Сайловлар натижаларини ойлар давомида ҳисоблашади. Ахир бу нормал ҳолатми? Бу ерда нимани маъқуллаш мумкин?", - деб таъкидлади Россия президенти.