ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Бугун Чўлпон-Отада бўлиб ўтаётган Туркий тилларда сўзлашувчи мамлкатлар саммитида Туркия президенти Тойип Эрдўғон халқаро савдонинг долларга тобелигини муаммо деб атади ва мамлакатларни ўз валютасида савдо қилишга чақирди, РИА Новости хабарига асосан.
“Биз қийин даврларни бошимиздан кечирмоқдамиз... Айрим малакатлар халқаро мулоқотни менсимасдан қўрқитиш ва шантажни ўз қуролига айлантириб олган. Халқаро санкциялар ҳар қандай келишувларнинг мазмунини йўққа чиқармоқда. Халқаро тизим одил ва ва ўзаро ҳурмат асосда ишлаши учун туркий тилларида сўзлашувчи халқлар ўзаро ҳамжиҳатлик намойиш этишлари керак”, - деди Туркия президенти саммитда.
“Малакатлараро савдонинг долларга боғлиқлиги бугунги кунда ўз маъносини йўқотган ва иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилмоқда. Миллий валютада савдо қилишни ҳажмини ошириш – бу ривожланиш учун керак бўладиган муҳим шарт деб ҳисоблайман. Долларган боғлиқ халқаро савдо тизими бугунги кунда энг катта муаммога айланган”, - дейди Туркия раҳбари.
Шунингдек Эрдўғон туркиялик мухолифтчи Фатхулла Гюлен томонидан ташкил қилинган FETO ташкилотига қарши курашни кучайтиришга чақирди. У яна бир бор ушбу ташкилот Туркияда террорчи деб эълон қилинганини айтиб улар ўз мафкурасини ўзлари хомийлигида ташкил қилинаётган мактаблар орқали тарқатаётганини айтиб ўтди.
“Ўзбекистон томонидан қўйилаётган қадамлар бизни хурсанд қилмоқда”, - деди Туркия раҳбари ва FETO мактаблари ўрнида Туркиянинг “Маариф” фонди ҳомийлигидаги мактабларни очишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, Туркий тилларда сўзлашувчи ммалакатлар саммитида Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбаев, Туркия раҳбари Тойип Эрдўғон иштирок этмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Венгрия бош вазири Виктор Орбан кузатувчи ва меҳмон сифатида иштирок этмоқда.