Россия ҳарбийлари Тожикистон тоғларида “жангарилар”ни йўқ қилди

Машғулотлар Тожикистондаги Лоҳур тоғ полигонида альпинистлик тайёргарлик доираси ўтказилди. Мазкур машғулотда 500 нафар ҳарбий иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россиянинг 201-ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари Тожикистонда шартли жиноий гуруҳ ҳужумини бартараф қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилди.

Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди?

Машқлар ғоясига кўра, шартли террорчиларнинг қурол-яроғ ва ўқ-дори омборларига тайёрланаётган ҳужуми ҳақида маълумотлар олинади. Ҳарбийлар тревога бўйича кўтарилиб, ҳужум кутилаётган ҳудудга ташланади.

“Мотоўқчилар узоқдан жангариларни қуршаб олди ва махсус операция давомида уларни йўқ қилишди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россиянинг мамлакат ташқарисида бўлган йирик ҳарбий базаси ҳисобланади. 2012 йилда имзоланган шартномага кўра ушбу база Тожикистон ҳудудида 2042 йилга қадар қолиши мумкин.