Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди?

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны Узбекистана
Первый день проверки войск Минобороны Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Куни кеча Шавкат Мирзиёев бутун республикада ўқув тревогасини эълон қилган эди. Бунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги фақатгина ҳарбий округлар миқёсида текширилган. Бу каби кенг кўламли қўққисдан текширувлар Ўзбекистон армиясида аввал ўтказилмаган

ТОШКЕНТ, 27 ноя - Sputnik. Қўққисдан текширувнинг асосий мақсади — жорий йил давомида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва бошқарув органларида амалга оширилганишларни баҳолаш ҳамда таҳлил қилишдан иборат, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Начало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилди

26 ноябрь куни эрта тонгда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш бўйича мажмуавий тадбирлар бошланди. 

Ўзбекистон президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг фармойишига биноан 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлигини текшириш учун кенг кўламли ўқув машғулотлари бошланди. Унга асосан Мудофаа вазирлиги қўшинлари "Тревога!" сигнали бўйича кўтарилди. Ушбу ўқув машғулоти 30 ноябрга қадар, беш кун давомида ўтказилади. Унда Мудофаа вазирлигининг барча қўшинлари қатнашмоқда.

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны Узбекистана
Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди? - Sputnik Ўзбекистон
Первый день проверки войск Минобороны Узбекистана

"Қўшинлар қўлланилиши бўйича тегишли вазифаларни белгиланган муддат ичида бажаришлари, яъни ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар топшириқларни амалга ошириши ва ностандарт қарорларни қабулқилишга тайёр эканликларини кўрсатишлари лозим", - дейилади хабарда.

Бунга қадар ҳарбий хизматчиларнинг жанговар шайлиги фақатгина ҳарбий округлар миқёсида текширилган. Бу каби кенг кўламли қўққисдан текширувлар Ўзбекистон армиясида аввал ўтказилмаган.

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны Узбекистана
Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди? - Sputnik Ўзбекистон
Первый день проверки войск Минобороны Узбекистана

Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи томонидан вазифалар белгилаб берилди ва ҳарбий округ қўмондонликларига етказилди. Шундан сўнг, стационар бошқарув пунктлари ташкил этилди ва унда амалий ишлар бошлаб юборилди, ҳарбий округларнинг мобил бошқарув пунктлари ўз ишини бошлади.

© Минобороны РУзПервый день проверки войск Минобороны РУз
Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди? - Sputnik Ўзбекистон
Первый день проверки войск Минобороны РУз

Бунда асосий эътибор қўшинларни барқарор ва узликсиз бошқаришни ташкил этиш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган. Текширувнинг ушбу босқичида хавфсизлик қоидаларига, ҳарбий техника ва қуролларнинг созлигига қатъий риоя қилинди.

© Минобороны РУзПервый день проверок боеготовности армий Минобороны РУз
Мирзиёев нега қўққисдан ҳарбий тревога эълон қилди? - Sputnik Ўзбекистон
Первый день проверок боеготовности армий Минобороны РУз

Қўққисдан текширув давомида қўшинлар ҳаракати устидан назорат ва таҳлилни махсус тузилган Ҳукуматлараро ишчи комиссияси олиб бормоқда.

Сигнал қўққисдан берилган бўлсада, қўшинларни шошириб қўймади. Ўқув йили давомида қўққисдан бўладиган тадбирлар бўйича ўтказилган машғулотлар ҳарбий хизматчилардаэнг масъулиятли вазиятларда жанговар шай ҳолатга тайёр туришини таъминлади.

26 ноябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинлари авто ҳамда зирҳли техника воситалари таркибида белгиланган ҳудудларга колонна шаклида маршни амалга оширди. Ҳарбийларнинг маънавий ва психологик ҳолати барқарор, шахсий таркиб кейинги вазифаларни бажаришга тайёр турибди.

Янгиликлар лентаси
0