TechGirls 15-17 ёшли қизларни АҚШга ўқишга олиб кетмоқда

TechGirls лойиҳаси мактаб, лицей ва коллеж ўқувчиларини ёзда бир ой давомида АҚШда ўқишини назарда тутади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Ўқувчи алмашиш бўйича ташкил қилинган TechGirls лойиҳасига 1 декабрдан бошлаб аризалар қабул қилина бошланди, деб хабар қилмоқда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати.

TechGirls - Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатлари учун ташкил қилинган халқаро ёзги лойиҳадир. Унда 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб, лицей коллеж ўқувчи қизлари иштирок этишлари мумкин.

Тошкентда Россия олийгоҳларида ўқиш учун танлов ўтказилади

“Технологик компаниялар, етакчилик марказларини бориб кўриш, жамият ишларида қатнашиш имконияти, қисқа муддатли малака ошириш ва маданий тадбирларда иштирок этиш TechGirls лойиҳаси иштирокчилари тажрибасининг ажралмас қисми бўлади”, - дейилган хабарда.

TechGirls лойиҳаси ғолиблари интерактив технологик ва компьютер лагерида иштирок этиб, бир ой АҚШда бўлишади. Ушбу лойиҳа ахборот технологияси, лойиҳалаштириш ва киберхавфсизлик каби мавзуларни янада чуқурроқ ўрганиш имконини яратади.