Тошкентда Россия олийгоҳларида ўқиш учун танлов ўтказилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ бу йил ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида 203 бюджет ўрни ажратилгани хабар қилинганди

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Тошкентда 26-31 март кунлари Россия олий ўқув юртларида ўқиш учун абитуриентлар танлов синовларидан ўтади.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик талабалар Россия ўқув юртларида бепул таълим олишлари мумкин

Танлов Россия фан ва маданият марказида ҳамда Ломоносов номидаги МДУ филиалида бўлиб ўтади.

"Бакалавриат ва мутахассислик дастурлари бўйича ўқишга кирмоқчи бўлган ва аризаси қабул қилинган ("Заявление принято") мақомига эга бўлган даъвогарларга синовлар бошланишидан Russia.Study портали орқали синовларда иштирок этиш учун таклифнома жўнатилади", — дейилади РФММ хабарида.

Аввалроқ бу йил ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида 203 бюджет ўрни ажратилгани хабар қилинганди.

Бундан ташқари, республикада яқин вақт ичида Россиянинг бешта етакчи олийгоҳи филиаллари очилади.

Янгиликлар лентаси
0