Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади

Қайд этилишича, ёдгорликни қайтадан реставрация қилиш ишлари деярли ўз якунига етган ва хотира тоши тез вақтда маҳалла биноси рўпарасига қайтарилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. "Дархон" маҳалласида реставрация учун вақтинча олиб қўйилган Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик тез орада яна маҳалла биноси рўпарасига ўрнатилади, деб хабар қилди "Sputnik" мухбирига маҳалла йиғини вакили.

Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади

Эслатиб ўтамиз, "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинининг хизмат биноси 1956 йилда қурилган бўлиб, бино жуда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, жорий йил август ойида "Замонавий маҳалла" лойиҳаси асосида янги, барча замон талабларига мос келадиган шарт-шароитларга эга маҳалла маркази қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади

"17 ноябрь куни "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган вакиллар йиғилишида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари вақтида 1941-1945 йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ҳалок бўлган жангчилари хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорликни қайта реставрация қилиш ва ёдгорлик ўрнини янги жойга кўчириш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли йиғилиш қарори қабул қилинган", - деди суҳбатдош.

Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади

Қайд этилишича, ёдгорликни қайтадан реставрация қилиш ишлари деярли ўз якунига етган ва хотира тоши тез вақтда маҳалла биноси рўпарасига қайтарилади.

Ҳозирда ёдгорлик қўйиладиган жой атрофига шағал тўкилиб, цемент қуйилмоқда.

Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади