Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтарое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улуғ Ватан уруши қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик мармарлари тўкилиб, эскириб қолгани учун реставрация қилиш мақсадида эски жойидан қўзғатилди. Бу ҳақда маҳалла кенгаши йиғинида қарор қабул қилинганди. Айримлар вазиятдан фойдаланиб, бизни жоҳилга чиқармоқда. Бу очиқ провокация, дейди маҳалла оқсоқоли

ТОШКЕНТ, 28 ноя - Sputnik. Мирзо-Улуғбек тумани Дархон маҳалла қўмитаси ўзининг нураб қолган биносидан "Замонавий маҳалла" лойиҳаси асосида қурилаётган янги бинога кўчишга қарор қилди. Қурилиш жараёнида янги бино тушган ҳудудда жойлашган Улуғ ватан уруши қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик эскириб қолгани, қолаверса, ноқулай жойлашуви муносабати билан реставрация қилиниши ва сўнгра янги жойга кўчирилиши учун олиб қўйилди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтроящееся здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади - Sputnik Ўзбекистон
Строящееся здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте

Маҳаллий ОАВларнинг айримлари "Дархон" маҳалла йиғини қўмитасининг ушбу ҳаракатига - ўзбек ветеранлари хотирасини йўқотиш, яъни "вандализм акти" (жоҳиллик ва нодонлик маъносида, таҳр.) баҳо бердилар ва оммани, токи бундай ҳаракат бутун республика бўйича "урфга кирмаслиги учун" ушбу масалага жиддийроқ эътибор қаратишга чорладилар.

Sputnik Ўзбекистон мухбирлари ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида "Дархон" маҳалласига борди.

Маҳаллага кириб бораверишда кўча бошидаёқ аллақандай қурилиш кетаётганига кўзимиз тушди. Яқинроқ бориб қарадик, ҳамкасбларимиз томонидан "мана шу ерда ҳайкал бор эди" дея чизиб кўрсатилган жойни ҳам танигандай бўлдик. Фақат... атроф шу қадар бесаранжом, қурилиш кетаётган жойда бир уюм шағал, бир уюм тупроқ, сал нарида нарвон... Агар ҳайкал ўз ўрнидан қўзғатилмаганида ҳам унга шикаст етиши аниқ эди, назаримизда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтроящееся новое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади - Sputnik Ўзбекистон
Строящееся новое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте

Ишлаётган усталар ёнига бориб, салом бериб, бу ерда нима қурилаётганига қизиқдик. "Маҳалла биноси бўлади", - дея жавоб беришди улар усталик билан.

Ёнимиздан ўтиб бораётган Ички ишлар органи ходимидан маҳалла қўмитаси қаерда жойлашганини сўрадик. Мана шу кўк эшик, деди у бизга қурилишга туташ эскироқ бинога ишора қилиб.

Кираверишда беихтиёр "вой" деб юборганимни эшитиб, олдимизда юриб бораётган киши беихтиёр орқасига бурилди ва менинг ажабланганимдан ҳайрон бўлди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтарое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади - Sputnik Ўзбекистон
Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте

Пойтахтда жойлашган маҳалла қўмитасининг биносини кўриб, ҳар қандай киши ажабланарди чамамда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтарое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади - Sputnik Ўзбекистон
Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте

Беихтиёр қишлоқлардаги саранжом, эски бўлса-да оҳакланган ва тартибли маҳалла бинолари кўз олдимга келди.

Ичкарига мўраладик. Торгина хона бўйлаб беш ходим учун стол-стуллар қўйилган, икки киши мурожаат билан келса, бири ташқарида кутишга мажбур бўлиши аниқ. Деворлари ҳам кўчиб туша бошлаган. 

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтарое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади - Sputnik Ўзбекистон
Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте

Журналист эканимни эшитгач, "Ҳайкал масаласидами?" дейишди дарҳол.

Тасдиқлаганимни кўриб, ҳозир, раис келади, гаплашиб оласиз дейишди.

Очиғи, "вандализм акти" ҳақида ёзган нашр журналистининг мақоласидан кейин, маҳаллага маълумот сўраб борсам, мени эшитмай қувиб соладиган маҳалла раисини ўзим учун тасаввур қилиб қўйган эдим.

Адашган эканман. Маҳалла оқсоқоли камтар ва хушмуомала бўлиб чиқди.

Суҳбат аввалида бесаранжомлик учун узр сўраб, "ноябрьнинг биринчи санасида янги маҳалла биносига кўчиб ўтишимиз керак эди. Аммо бириктирилган инвесторлар қурилишни ўз муддатида топширмадилар. Ҳокимиятга охирги борганимда, бизга хат билан чиқма, ўзинг ҳал қил муаммоларингни деган жавобни олдик", - деди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваСтарое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади - Sputnik Ўзбекистон
Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте

Муддаомизни, нега келганимизни тушунтирдим. "Ҳайкални нега жойидан олдиларингиз?", дея савол бердим.

"Ҳайкал янги қурилаётган маҳалла биносининг кириш қисмида жойлашган эди. Мана расмда кўришингиз мумкин. Ҳайкални йўқ қилиш, уни олиб ташлаш ҳатто режамизда бўлмаган. Қурилиш бошланганидан кейин, ҳайкал турган жой остидан коммуникациялар ўтганини билдик. Яъни трубалар ўтган. Шу боис, ёдгорликни бинонинг ўнг томонига кўчиришга қарор қилдик. Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорликнинг мармарлари емирилиб, тўкила бошлаган экан. Кўчириш вақтида уваланди", - дея тушунтирди.

Ҳайкалга тегиш қарори тўсатдан қабул қилинганми?, деб саволга тутдим яна.

"Йўқ, маҳалла фаолларини тўпладик. Тўғри, маҳалламизда 4 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Ҳар бирини чақириш имкони бизда йўқ. Лекин маҳалла фуқаролар йиғини кенгашини ўтказдик. Ҳамма ўз фикр-мулоҳазасини билдирди. Нуроний жамоатчилик маркази раис маслаҳатчиси Мирнигматов янги ўрнатилган ёдгорликка маҳалламиздаги уруш қатнашчиларининг исм-шарифларини ҳам ёздириш кераклиги, маҳалламиз ёшлари аждодларимиз ҳақида маълумотга эга бўладилар ва номлари абадий қолади деди", - деди саволга жавобан маҳалла раиси.

СПУТНИК_22 июня - день начала Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон
Огоҳлантиришсиз ҳужум қилишган: 79 йил олдин Улуғ Ватан уруши қандай бошланган

Суҳбат давомида, маҳалладаги ёдгорлик урушдан кейинги йилларда, тахминан 1956 йилларда, маҳалла фаоллари томонидан ўрнатилгани маълум бўлади.

"1962 йилда туғилганман. 10-11 яшарлигимдан биламан шу ҳайкални", - дейди оқсоқолнинг ўзи. Маҳаллага иш билан келган нотаниш аёл суҳбатимизга қўшилади ва келин бўлиб тушганидан буён бу ҳайкал турганини билишини айтади.

Маҳалла раиси Дархон маҳалласида вандализм акти содир этилгани ҳақидаги хабарлар мутлақо ҳақиқатга мос эмаслиги, уйдирмалиги ва провокация мақсадида тарқатилганини таъкидлайди.

"Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотираси - биз учун нақадар муқаддас эканлигини тушунтиришга ҳожат йўқ. Ота-боболаримиз туфайли эришилган ғалаба - келажак авлодимиз ҳам эслаб, фахрланиб юриши учун маҳалла кенгаши йиғини давомида ушбу ёдгорликни реставрация қилиш, агар реставрация қилишга ярамаса, уни янгилаш учун аллақачон устага топширганмиз. Маҳалла биносининг олд ўнг қисмида маҳалла ёшлари учун Улуғ ватан уруши қатнашчиларига бағишланган ёдгорлик ўрнатилади ва ёдгорлик тахтаси қўйилади, бундан ташқари, инвесторлар унинг атрофида фаввора ва ўриндиқлар қуриб бериш ваъдасини беришган", - деди суҳбат якунида оқсоқол.

Янгиликлар лентаси
0