Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади

© Фото предоставлено махаллинским комитетом "Дархан"Стела героям Великой отечественной войны - "Никто не забыт, ничто не забыто"
Стела героям Великой отечественной войны - Никто не забыт, ничто не забыто - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, ёдгорликни қайтадан реставрация қилиш ишлари деярли ўз якунига етган ва хотира тоши тез вақтда маҳалла биноси рўпарасига қайтарилади

ТОШКЕНТ, 3 дек - Sputnik. "Дархон" маҳалласида реставрация учун вақтинча олиб қўйилган Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик тез орада яна маҳалла биноси рўпарасига ўрнатилади, деб хабар қилди "Sputnik" мухбирига маҳалла йиғини вакили.

Старое здание махаллинского совета на Дархане в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Улуғ ватан уруши қатнашчилари хотирасига қўйилган ёдгорлик Дархон маҳалласига қайтади

Эслатиб ўтамиз, "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинининг хизмат биноси 1956 йилда қурилган бўлиб, бино жуда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли, жорий йил август ойида "Замонавий маҳалла" лойиҳаси асосида янги, барча замон талабларига мос келадиган шарт-шароитларга эга маҳалла маркази қуриш тўғрисида қарор қабул қилинган.

© Из личного архива махаллинского комитета "Дархан"Ёдгорлик ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда
Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади - Sputnik Ўзбекистон
Ёдгорлик ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда

"17 ноябрь куни "Дархон" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган вакиллар йиғилишида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари вақтида 1941-1945 йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ҳалок бўлган жангчилари хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорликни қайта реставрация қилиш ва ёдгорлик ўрнини янги жойга кўчириш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли йиғилиш қарори қабул қилинган", - деди суҳбатдош.

© Из архива махаллинского комитета "Дархан"Ёдгорлик ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда
Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади - Sputnik Ўзбекистон
Ёдгорлик ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда

Қайд этилишича, ёдгорликни қайтадан реставрация қилиш ишлари деярли ўз якунига етган ва хотира тоши тез вақтда маҳалла биноси рўпарасига қайтарилади.

Ҳозирда ёдгорлик қўйиладиган жой атрофига шағал тўкилиб, цемент қуйилмоқда.

© Фото предоставлено махаллинским комитетом "Дархан"Ёдгорлик ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда
Дархон маҳалласидаги уруш қатнашчиларига қўйилган ёдгорлик тез орада янги жойга ўрнатилади - Sputnik Ўзбекистон
Ёдгорлик ўрнатиш учун жой тайёрланмоқда
Янгиликлар лентаси
0