Жиззахда ўқитувчилардан маҳаллий футбол клуби учун 272 миллион сўм йиғилгани аниқланди

“Сўғдиёна” профессионал футбол клубига 272,15 млн. сўм маблағ йиғилгани аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 ноя – Sputnik.  Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат хизмати Жиззах вилоятида ўқитувчилардан маҳаллий футбол клубини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 272,15 млн. сўм маблағ йиғилгани аниқланди.

Меҳнат вазирлиги Андижондаги хайрия ҳашари юзасидан баёнот берди

Ҳозирда ушбу маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бунга кўра, Жиззах вилояти ҳокими 2018 йилнинг 2 ноябрида “Сўғдиёна профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 360-ф сонли фармойиши қабул қилиб, 3-4 ноябрь кунлари умумхалқ ҳашари ташкил этилган.

Фармойишда умумхалқ ҳашари доирасида бошқармалар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари “Сўғдиёна” профессионал футбол клубининг ҳисоб рақамига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу умумхалқ ҳашари доирасида Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 10 та туман халқ таълими бўлимига қарашли умумий ўрта таълим мактаби ишчи-ходимларидан жами 272 156 729 сўм миқдорида пул маблағлари ишчи-ходимларнинг иш ҳақидан ўтказиб берилган.

Ҳукуматдан ҳайдалган Мирзаев янги лавозимга тайинланди

Таъкидлаш лозимки, ҳокимнинг бу фармойиши Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сонли “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига зид равишда қабул қилинган.

Ҳукумат қарорининг 2-бўлим “а” бандига кўра, умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон президентининг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлгандагина ташкил этиш мумкин.

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати аралашувидан сўнг Жиззах вилояти ҳокимининг 2018 йил 2 ноябрдаги “Сўғдиёна профессионал футбол клубининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 360-ф сонли фармойиши 2018 йил 10 ноябрдаги 369-ф-сонли фармойиш билан бекор қилиниши таъминланди.

Ҳозирда “Сўғдиёна” футбол клуби ҳисоб рақамига ноқонуний ўтказилган пул маблағларини қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Меҳнат вазирлиги Андижон вилояти ҳокимининг ҳайрия ҳашарини уюштиришга доир ҳужжати юзасидан расмий баёнот берганди.

Меҳнат вазирлиги норасмий меҳнатга қарши курашмоқчи эмас

Вазирлик Андижон вилояти ҳокимига 2018 йил 7 ноябрдаги буйруғини қонунчиликка мувофиқлаштириш тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг кўрсатмаси юборилган.

Унда ҳашарни ўтказиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сон қарори ва амалдаги қонунчилик талабларига амал қилиш зарурлигини инобатга олиш кераклиги таъкидланган.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимлиги кўрилган чора-тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига тақдим этиши кераклиги қайд этилган.