Меҳнат вазирлиги норасмий меҳнатга қарши курашмоқчи эмас

© СтрингерГраждане активно благоустраивают территории и участвуют в их озеленении.
Граждане активно благоустраивают территории и участвуют в их озеленении.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мардикорчилик сингари бандликнинг норасмий турлари патентлаштирилиши бўйича берилган хабарларга халқ норозилигидан кейин Меҳнат вазирлиги ўзига ўзи қарши чиқди

ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Интернет фойдаланувчиларининг оммавий норозилигидан кейин Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда мардикорчилик, устачилик ва киракашчилик каби "соядаги" меҳнат фаолиятлари патентлаштирилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмаслиги ва контекстдан юлиб олингани ҳақида баёнот эълон қилди.

Шу билан бирга, вазирлик, юқоридаги иш турларини патентлаштириш қарори қонунчилик ташаббуси эмаслигини маълум қилиб, фуқароларни тинчлантирган ҳолда, ҳозирда бу масала муҳокамада эканлиги ва бу янгилик истиқболда қандай афзалликлар бериши ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этган.

Вазирликнинг "ушбу хабар ҳақиқатга мос эмас" дея, ОАВга билдирган эътирозига жавобан, қуйидагиларни келтириб ўтамиз.

Дворники на улице в Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мардикорчилик, киракашлик ва уй-хизматлари учун патент жорий этилади

Ҳафта бошида Тошкент шаҳрида ўтказилган "Мамлакатнинг демократик янгиланиши ва модернизациясида аёлларнинг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт" халқаро конференцияда ҳар бир журналистга спикерлар докладлари тўплами тарқатилган бўлиб, тўпламда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг "Ўзбекистон Республикасида аёллар бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш" мавзусида маърузаси ҳам ўрин олган эди.

Маърузада меҳнат бозоридаги, шу жумладан, аёллар бандлигини таъминлашдаги 4та асосий муаммо ажратиб кўрсатилган.

Биринчи муаммо: потенциал (йиғилиб бораётган) ишсизликнинг юқори даражаси - бунда аҳоли сони йилига 600 мингга кўпаяётганига қарамай, иш ўринларини ташкил этиш темпи демографик ўсиш темпидан ортда қолмоқда.

Иккинчи муаммо: Ўзбекистонда ноформал секторда ишловчилар кўрсаткичи 56% бўлиб, бунда аёллар кўпчиликни ташкил этаётгани ва ушбу ҳолат қатор салбий оқибатларга олиб келаётгани: жумладан, бюджетга солиқ тўловлари келиб тушмаётгани, текин еб ётиш кайфияти шаклланаётгани, истиқболда эса бу ҳолат пенсия тизимига "юк" бўлаётгани айтилган. 

Учинчи муаммо: фуқароларнинг малакасини тасдиқлаш тизими мавжуд эмаслиги. Яъни очиқ вакансиялар сони кўп бўлишига қарамай, кўпчилик ишсиз ва фаол равишда иш изловчи аёллар етарлича профессионал кўникмаларга эга эмасликлари.

Фермеры, якобы наказанные за невыполнение плана по сбору хлопка - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги фермерларни “хўрлаган” раҳбарни изламоқда

Тўртинчи муаммо: меҳнат бозори структураси ҳақида, яъни вилоятлар, иқтисодий соҳалар, корхоналарнинг тегишли малакали ишчиларга бўлган эҳтиёжи ҳақидаги маълумотлар базаси мавжуд эмаслигида.

Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, аҳоли, шу жумладан, аёлларнинг рационал бандлигини таъминлашнинг устувор йўналишлари белгиланган.

Яъни бунда вазирлик яқин истиқболда амалга оширадиган (катта эҳтимол билан амалга оширмоқчи бўлган) ишлари режаси билан бўлишган.

Биринчидан: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳар йили давлат буюртмаси бўйича 300-350 минг иш ўринларини яратиш механизмини жорий этишни режалаштираётганини маълум қилган.

Иккинчидан: аҳоли, жумладан аёллар орасида тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришни режалаштирмоқда ва "Давлат - тадбиркор бўлишга ёрдам беради" лойиҳаси асосида 200-250 минг иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Учинчидан: бандлик соҳасига субсидия ажратиш. Ўз ишини ташкил қилмоқчи бўлган ишсизларни, шу жумладан, аёлларни қўллаб-қувватлаш ва имтиёзли кредитлаштириш мақсадлари учун 100 млрд сўм маблағ ажратиш.

Тўртинчидан: бизнес ривожини таъминловчи доимий равишда янгиланиб борадиган мини-кўргазмаларни ташкил қилиш.

Бешинчидан: "Устачилик", "мардикорчилик", "киракашлик", "уй хизматлари" сингари сояда қолаётган мавжуд меҳнат фаолиятлари учун патент тизимини жорий этиш.

Кудбиевнинг тўпламда келтирилган докладида ноформал бандликнинг салбий оқибатлари сифатида бюджетга солиқ тўлови келиб тушмаслиги, текинга еб ётиш кайфияти шаклланаётгани ва бу охир-оқибат пенсия тизимига "юк" бўлаётгани айтилган эди. Шу бугун эълон қилинган расмий баёнотда бугунги кунда расман ишламаётган одамлар келажакда стаж йўқлиги ва табиийки бунинг оқибатида кичик пенсия сингари муаммоларга дуч келишлари айтилган. Шундай экан, ОАВ вакилларига тарқатилган докладда ҳам гапни солиқдан эмас, балки бу ҳолат қандай оғир ижтимоий оқибатларга олиб келишидан бошлаш керак эмасмиди?

Насилие, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги 5 кунлик иш ҳафтасига ўтишга қарши

Ноформал бандликнинг энг кенг тарқалган турлари - киракашлик, мардикорчилик сингари меҳнат фаолияти йўналишларининг патентлаштирилишини рад этган вазирлик бундай турдаги патентни олиш (келажакда) фақатгина ихтиёрий ҳолда амалга оширилган бўлар эди, дея қўшимча қилган.

Яъни ихтиёрий равишда патент олган ва бир йил учун 912 285 сўм (ойига 76 023 сўм) тўлаган фуқаронинг меҳнат стажи тўлиқ меҳнат фаолияти сифатида расмийлаштирилишини маълум қилган.

Меҳнат вазирлигининг ОАВларда тарқалган хабарларга раддиясига жавобан бир фикрни билдириш мумкин, бугунги кунда бутун дунё бўйича долзарб муаммолардан бири бўлган ноформал бандлик муаммосига ечим таклиф этаётган раҳбар интернет фойдаланувчиларининг эътирозидан чўчиб ўзининг қонуний деб ҳисоблаган нуқтаи-назаридан воз кечиши эмас, балки уни қатъийлик билан ҳимоя қила билиши керакдир, албатта, агар вазирлик ушбу муаммо билан чуқур шуғулланиб, унинг ечими мана шунда деган ягона хулосага келган бўлса.

Вазирлик ўзининг бу борадаги қарашларини қатъий ҳимоя қилишдан чўчиётган экан, демак идора мазкур масала борасидаги қарашларини чуқур таҳлил асосида шакллантирмаган.

Янгиликлар лентаси
0