Лавров АҚШнинг ЎҚМРдан чиқиш қарорига изоҳ берди

Сўнгги йилларда Москва ва Вашингтон тез-тез бир-бирини ЎҚМР шартларини бузганликда айблашмоқда. Россия кўп маротаба келишув бўйича ўз мажбуриятларига тўлиқ амал қилаётганини баён этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 окт - Sputnik. АҚШнинг ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишувдан чиқиш қарори ва бу қарорнинг ижро этилаётгани Москва томонидан "объектив факт" деб баҳоланади, дея баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабарига асосан.

Путин АҚШ герби ҳақида ажойиб ҳазил қилди

"Айтишларича, бунда кўпроқ (АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси - таҳр.) Жон Болтон ҳал қилувчи роль ўйнаган. У АҚШ президенти Дональд Трампни ушбу келишувдан чиқиш ҳақида эълон қилишга кўндирган. Вашингтон "ошхонаси" қанақалигидан хабарим йўқ. Ўйлашимча, бу масала АҚШ Давлат департаменти раҳбари Майк Помпео ҳамда Пентагон раҳбари Жеймс Мэттисларнинг қизғин баҳсларисиз кечмаган. Бу аён. Қарор қабул қилиниб, ижро этилаётгани биз учун объектив факт", - деган Лавров "Россия-1" телеканалида "Москва. Кремль. Путин" дастурида берган интервьюсида.

У шунингдек, Болтоннинг Москвага ташрифи давомида "Кремльда ўтказилган учрашувда бу ҳолат ҳиссиётсиз, ким биринчи бошлаганига чуқурлашмаган ҳолда муҳокама қилингани"ни айтди.

"Улар катта одамлар-ку, шундай экан, бу сингари вазият юзага келганда, биз ўз фикримизга, улар ҳам ўз нуқтаи назарига эга бўлишларини яхши тушунишади. Уларга кўра, сабаблардан бири - биз томондан ЎҚМР бажарилмаётганида", - деб қўшимча қилган Лавров.

Сенатор: Россия НАТО мудофаа тизими ҳам ўққа тутолмайдиган янги ракеталарни яратмоқда

Болтон Москвага тинчлик рамзи сифатида "зайтун" ва "зайтун шохларини" олиб келмагани ҳақидаги фикрга Лавров: "Биз умуман олганда шўр бодрингни хуш кўрамиз", - дея жавоб қайтарган.

Илгарироқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Москва Ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталар бўйича келишувни бузар экан, Қўшма Штатларнинг унга амал қилиш нияти йўқлигини ва келишувдан чиқишини маълум  қилган эди. Трамп шунингдек, Америка ўз ядро салоҳиятини то "бошқалар ўзига келиб олмагунча" ошириб бориши ва шундан сўнг, Вашингтон бу жараённи тўхтатиши ва ҳатто қуролланишни қисқартиришга киришиши ҳақида баёнот қилган эди.

Трамп ушбу хабар аввало Хитой ва Россияга қаратилганини айтган.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Москва АҚШдан бу борада тўлиқроқ тушунтириш олишни исташини айтган ва ЎҚМР низомларини бузиш Россияни ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўришга мажбур этишини қўшимча қилган.

Лавров таъкидига кўра, бу соҳадаги ҳар қандай ҳаракат қарши жавобга дуч келиши аниқ.

АҚШ Давлат департаменти Қатарга 5 минг дона лазерли ракеталарни сотиш қарорини маъқуллади

Сўнгги йилларда Москва ва Вашингтон тез-тез бир-бирини ЎҚМР шартларини бузганликда айблашмоқда. Россия келишув бўйича ўз мажбуриятларига тўлиқ амал қилаётганини кўп маротаба баён этган.

Лавров америкаликларнинг ўзлари бу келишувга амал қилишаётгани борасида Москванинг АҚШга ўта жиддий саволлари борлигини қайд этган.

Хусусан, Москва баёнотига кўра, Қўшма Штатлар қуруқликда - Руминиядаги ҳарбий базада, шунингдек, Польшада шундай қурилмаларни жойламоқда-ки, улар шартномада таъқиқланган "Томагавк" типидаги зарба берувчи қанотли ракеталарни учиришга мўлжалланган. Россия томон шунингдек, АҚШ зарба берувчи учувчисиз учар қурилмаларни ишлаб чиқаётгани, қуруқликда жойлаштириладиган қанотли ракеталарни яратиш бўйича тадқиқотларни молиялаштираётганига эътибор қаратган.