Владимир Путин АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жон Болтон билан учрашди ва унда давлат герби ҳақида ҳазил қилди.
“Америка Қўшма Штатлари гербида бургут тасвирланганлиги эсимда бор. У бир томондан 13 та найзаларни – иккинчи томондан эса тинчликсевар сиёсати тимсоли бўлган зайтун новдасини ушлаб турибди. Савол: бургутингиз барча зайтун меваларини чўқиб, фақат найзалар қолдими?”, - деди Путин.
АҚШ делегацияси президент сўзларини кулги билан қарши олишди.