ИИВ тизимида бирданига 10 та лавозим тайинлови амалга оширилди

ИИВ ҳудудий кадрлар бошқармаларида кадрлар ўзгариши рўй берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Олмалиқдаги ички ишлар ходими билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди

Полковник Абдуллаев Маъруфжан Маннапович -Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига;

Подполковник Миркомилов Миралишер Шавкатович - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг таъминот бўйича ўринбосари лавозимига;

Полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич -Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – молия ва моддий техника-таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Исабаев Ёдгор Жалолиддинович - Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Имяминов Абдувохид Мадаминович - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Исманов Исомиддин Бахриддинович - Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Генерал-майор Пўлат Бобожонов ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Подполковник Рахматов Фахриддин Умарович - Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Акбаров Камолиддин Хайдарали ўғли - Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Утаев Умид Саидалиевич - Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Хатамов Фарход Фахритдинович - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинландилар.