Олмалиқдаги ички ишлар ходими билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий изоҳ берилди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Олмалиқда милиция майори погони юлиниб, калтакланди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақола ўз тасдиғини топмади ва воқеанинг асл ҳолати маълум бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Олмалиқ шаҳрдаги ички ишлар ходими билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББ интернетда тарқалган аудиоёзув бўйича текширув ўтказди

Хабарда айтилишига кўра, ижтимоий тармоқларда “Олмалиқда милиция майори погони юлиниб, калтакланди” сарлавҳаси билан тарқатилган мақола ўз тасдиғини топмади ва воқеанинг асл ҳолати маълум бўлди.

2018 йилнинг 22 июнь куни соат 23-00ларда Олмалиқ шаҳар, Примқулова кўчасида, 1987 йилда туғилган Эргашев Дониёр Рисқулович, 1988 йилда туғилган Кушнаев Уткирбек Абдувахапович ва Эргашев Санжар Абдурасуловичлар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан баланд овозда бақир-чақир қилиб, оғзаки жанжал қилган вақтда, фуқаролар томонидан ушбу ҳудуд профилактика инспектори майор Рахмонов Давроннинг уйига бориб, жанжални тинчлантириш юзасидан мурожаат қилишган.

Ушбу ҳудудга бириктирилган, лекин тунги хизматга жалб қилинмаган профилактика инспектори майор Д.Рахмонов воқеа жойига етиб келиб, улардан безорилик ҳаракатларини тўхтатишни ва уйларига тарқалишларини талаб қилган. Бироқ Д.Р.Эргашев, Ў.А.Кушнаев ва С.А.Эргашевлар майор Д.Рахмоновга фаол қаршилик кўрсатиб, унинг қонуний талабларини бажармасдан, уни ҳақорат қилиб, обрўсизлантириб, қўлларини қайириб, у ҳолсизланиб қолган вақтда, гўёки хизмат вақтида маст эканлиги ҳақида шаънига путур етказувчи ҳақоратли гапларни айтиб, уяли телефонга тасвирга олиб, интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юборганлар.

Автомобильная трасса - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент қайси чорраҳаларида янги йўл белгилари ўрнатилади

Айнан шу вақтда ушбу ҳудудга тунги хизматга жалб қилинган профилактика инспектори катта лейтенант Валиев Пўлат ҳудудни назорат қилиб юрганида жанжал бўлаётган ҳолатга дуч келади ва майор Д.Рахмоновга ёрдамга боради. Жанжал бўлган жойда ҳеч қандай ресторан бўлмаган, ходимлар эса шу куни спиртли ичимлик истеъмол қилмаганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Эргашев Дониёр Рискулович, Кушнаев Уткирбек Абдувахапович ва Эргашев Санжар Абдурасуловичларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми (Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) ва 140-моддаси 3-қисми “а” банди (Ҳақорат қилиш: а)жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0