ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан мамлакат ички ишлар органлари ходимларига байрам табригини йўллади.
"Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муносабати билан ички ишлар органларининг барча ходимлари, қоровул қўшинлари ва халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларининг ҳарбий хизматчилари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчи- курсантларини, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллиги ва эл-юртимиз тинчлигини ҳимоя қилиб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини, фахрийларни самимий муборакбод этаман.
Юртимизда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, қонунчилик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилавий тотувлик, мустақил Ватанимиз барқарорлиги йўлидаги эзгу ва хайрли ишларингизда муваффақиятлар тилайман", - дейилади ИИВ расмий сайтида эълон қилинган табрик матнида.