Ҳаммаси ўзгариши учун, аввало инсон ўзгариши керак - Мирзиёев нутқидаги асосий фикрлар

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время приема в честь Дня Независимости
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время приема в честь Дня Независимости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда ўзбекистонликларга самимий табригини йўллади, маош ва стипендияларни ошириб боришга ваъда берди ва эртанги кун режаларига тўхталди

Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида мамлакат Мустақиллигининг 27 йиллик санаси муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади ва барча юртдошларни самимий табриклади.

Президент РФ Владимир Путин и президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев (справа) перед началом неформальной встречи глав государств СНГ - Sputnik Ўзбекистон
Путин Мирзиёевга табрик йўллади

Президент нутқида жаранг топган асосий фикрларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Янги даврга бошлаган машаққатли йўл

"Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни пайтда шарафли йўлни босиб ўтганини чуқур ҳис этамиз. Мана шундай улуғ айёмда бутун ҳаётини озодлик учун курашга бағишлаган, бу йўлда жон фидо қилган ота-боболаримиз, мард ва жасур юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз", деди Ўзбекистон президенти ҳамда Ўзбекистон давлат Мустақиллиги асосчиси, биринчи президент Ислом Абдуганиевич Каримовнинг номи ҳурмат ва эҳтиром билан ёдга олинишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистоннинг жаҳон сиёсий майдонидаги ўрни

Мирзиёев Ўзбекистон Мустақиллик туфайли дунё ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлганини,  Ўзбекистон халқи келажакни ўз қўли билан бунёд этаётганини эътироф этди.

"Истиқлол йилларида эришилган ютуқларга таяниб, миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари дадил қадам қўймоқдамиз", - деди етакчи.

2018 йилда Ўзбекистонни нималар кутмоқда?

Мамлакат тараққиётини янада юксак босқичга кўтариш мақсадида "Ҳаракатлар стратегияси" қабул қилинганини эслатди ва ушбу ҳужжат мамлакатга "янги уфқ ва имкониятларни очиб бераётганини" қайд этди.

Ўзбекистон макроиқтисодиёти барқарор, деди Мирзиёев

"Дунё миқёсида рақобат кескинлашиб бораётган ҳозирги мураккаб даврда мамлакатимизнинг илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар асосида модернизация қилиш ва янгилаш энг муҳим вазифамизга айланмоқда. Ана шундай ўткир талабни чуқур англаган ҳолда, биз 2018-йилни юртимизда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили", деб эълон қилган эдик. Бу борада қабул қилинган давлат дастурида 11 триллион 200 миллиард сўм ва 1 млрд 300 миллион АҚШ долларига тенг ҳажмдаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган", - деди нутқи давомида президент. 

Рейтинг стран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - иқтисодиёти тез ривожланаётган давлатлар рейтингида 2-ўринда

Мирзиёевнинг айтишича, дастур ижросини таъминлаш учун Ўзбекистонда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Фаол инвестиция сиёсати юритилмоқда. Замонавий корхоналар барпо этилмоқда. Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, тадбиркорлик ва хусусий мулкни ривожлантириш, барча соҳа ва тармоқларда инновация, илм-фан ютуқлари, янгича ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

"Қишлоқ хўжалигида янги истиқболли тармоқларга асос солиш, кластер тизимини йўлга қўйиш, фермер хўжалигининг натижадорлигини кучайтириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Ана шундай улкан сайи-ҳаракатларимиз натижасида юртимизда макроиқтисодий барқарорлик таъминланмоқда", - деди Мирзиёев.

Одамлардаги ўзгаришлар ҳақида президент фикри

Мирзиёев сўзларига кўра, бугунги кунда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари республиканинг энг чекка ҳудудларига янгиланиш, бунёдкорлик нафасини олиб кирмоқда. Одамларнинг фикри, дунёқараши ўзгармоқда. Қишлоқларда турмуш маданияти ошиб бормоқда.

Строительство дома в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда бу йил 12 ярим мингдан ортиқ муҳтож оилалар уй-жой билан таъминланади

"Мана шу дастурлар ижроси туфайли бугунги ўзгаришларга халқимиз ишонч ҳосил қилмоқда. Шерикларимиз ҳам буни кўриб турибди. Бу осон марралар эмас, бу жуда мураккаб, оғир, қийин. Лекин шу билан бирга яккаю-ягона тўғри йўлимиз шу. Билинглар, бундан орқага ҳеч қачон қайтмаймиз", - деди Ўзбекистон президенти.

"Фақат ўзимиз қилишимиз керак"

Мирзиёев ўз нутқи давомида бугун ҳамма ўзгариши кераклигини, аммо баъзи вақтларда айрим жойларда ўзгаришлар олинган режа, ниятлар билан ҳамнафас бўлмаётгани таъкидлаб ўтди.

"Олган маррамиз катта. Биз энди бу маррага қадам қўймоқдамиз. Жуда катта камчиликларимиз бор. Жуда катта нуқсонларимиз бор. Ҳали кўплар нима қилиш керак, қандай қилиш керак, қачон қилиш керак - масалани чуқур англамагани, ҳақиқат. Бунинг (масаланинг) ичига кирмаслигимиз - буям ҳақиқат. Лекин битта нарсани билинглар - биз бир-бировимизни (тарбиялаяпмиз). Халқимиз билан бирга раҳбарларимиз ҳам тарбия топаяпти. Халқимизнинг талабчанлиги ортгани сари, жойларда раҳбарларнинг ҳам дунёқараши ўзгараяпти. Лекин ўзгариш биз олган режа, ниятлар билан ҳамнафас бўлмаётгани буям ҳақиқат. Бир нарсани билинглар, агар бу ишларни ўзимиз қилмасак, ҳеч ким четдан келиб бу муаммоларни ҳеч қачон ечиб бермайди. Қишлоқларимиздаям, маҳаллаларимиздаям, пойтахтимиздаям - фақат ўзимиз қилишимиз керак!", - деди етакчи.

Портфели - Sputnik Ўзбекистон
Уйчи туманида раҳбарлар “тўртлиги” ишдан олинди

"Халқ билан мулоқот - бу вақтинчалик кампания эмас"

Мирзиёев халқнинг дарду-ташвишлари билан яшаш - вақтинчалик кампания эмаслигини айтди.

"Халқ билан бевосита мулоқот олиб бориш, унинг дарду-ташвишлари билан яшаш, элни рози қилиш - бу вақтинчалик кампания эмас. Бу халқимизнинг фаровон ҳаётини, юртимиз равнақини таъминлашга қаратилган узоқ муддатли стратегиядир".

Ўзбекистон ўз жанговар салоҳиятини ошириб бораверади

Мирзиёевнинг айтишича, бугунги таҳликали замонда, тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш - Ўзбекистоннинг энг асосий вазифасидир.

Ўзбекистонда энди тадбиркорлик фаолияти асослари ўқитилади

"Шу мақсадда, Қуролли кучларимизнинг жанговар салоҳиятини оширишга бундан буён ҳам алоҳида эътибор қаратамиз", - деди Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев Ўзбекистон дунё миқёсидаги кескин ва бешафқат рақобатга бардош бериш учун иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириши, жаҳон бозоридан муносиб ўрин эгаллаши мамлакатнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга эришиши зарурлигини таъкидлади.

"Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини, хусусий мулк дахлсизлигини янада кенгроқ таъминлаш - олдимизда турган муҳим вазифадир. Шу боис, халқимиз бой бўлмаса, ватанимиз бой бўлмайди деган катта шиорни ўртага ташладик", - дея тушунтирди Мирзиёев.

Ойлик, пенсия ва стипендиялар ҳақида

Ўзбекистон президенти бугунги кунда амалга оширилаётган барча ишлар "катта ҳаракатларнинг бошланиши" эканлигини қайд этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на встрече с активом Ферганской области - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятида "Ҳар бир оила – тадбиркор" дастури учун 100 миллион доллар ажратилади

"Бу борада йирик ишлаб-чиқариш корхоналари билан бир қаторда, туризм, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, деҳқон ва томорқа хўжаликларини, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратамиз. Айниқса, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, халқимиз ҳаётини янада яхшилаш, кам таъминланган қатламларни ижтимоий муҳофаза қилиш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ошириш доимий эътиборимиз марказида бўлади", - деб ваъда берди президент.

Янгиликлар лентаси
0