ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тузилмасида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ташкил этилади, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Ўқув марказининг асосий вазифаси бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа йўналишларда хусусийлаштирилган корхоналар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун ўқув курсларини ташкил этиш ҳамда етакчи ички ва халқаро дастурлар асосида хусусийлаштирилган корхоналарда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ва ишлаб чиқариш-техник ходимлари малакасини мунтазам равишда ошириб боришдир.
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика марказининг юридик манзили: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.