Туркия Тошкентда пулли парковкаларни жорий этишда ёрдамлашади

Лойиҳа қиймати олти миллион долларга баҳоланмоқда
Sputnik

ТАШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг Senkron teknolojı A.S ОАЖ ўртасида ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот-хизмати.

Тошкент вилоятида ўзбек ва инглиз тилида хабар берувчи йўл белгилари ўрнатилди

Томонлар Ўзбекистон пойтахтида автоматлаштирилган пулли парковка зоналарини жорий этишга киришдилар.

Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатлар ҳамкорликда бизнес-режа, ҳужжатнинг молиявий моделини ва лойиҳа-сметасини ишлаб чиқадилар.

Шартнома доирасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим имзоланади.

Лойиҳа олти миллион долларга баҳоланмоқда.