Тошкент вилоятида ўзбек ва инглиз тилида хабар берувчи йўл белгилари ўрнатилди

© УзАДорожные знаки на узбекском и английском
Дорожные знаки на узбекском и английском - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятида 100дан ортиқ ўзбек ва инглиз тилида хабар берувчи йўл белгилари ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилди​, деб хабар қилмоқда УзА.

Тошкент вилоят туризмни ривожлантириш департаментидан маълум қилишича, “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Бектемир – Юқори Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Чорвоқ“ эркин туристик зонаси ва вилоятнинг туристлар оқими юқори бўлган йўллари бўйлаб ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилган.

© УзАДорожные знаки на узбекском и английском
Тошкент вилоятида ўзбек ва инглиз тилида хабар берувчи йўл белгилари ўрнатилди - Sputnik Ўзбекистон
Дорожные знаки на узбекском и английском

Бўстонлиқ туманида 10 йўналиш бўйлаб 62 туристик маскан жойлашган бўлиб, мазкур туристик объектларга олиб борувчи 370 километр масофадаги йўллар бўйлаб ҳам йўл белгиларини ўрнатиш ишлари якунланган.

Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсатгичлари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0