ТАШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туркиянинг Senkron teknolojı A.S ОАЖ ўртасида ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот-хизмати.
Томонлар Ўзбекистон пойтахтида автоматлаштирилган пулли парковка зоналарини жорий этишга киришдилар.
Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатлар ҳамкорликда бизнес-режа, ҳужжатнинг молиявий моделини ва лойиҳа-сметасини ишлаб чиқадилар.
Шартнома доирасида давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида битим имзоланади.
Лойиҳа олти миллион долларга баҳоланмоқда.