Facebookдаги узилишлар: бу муаммо бўйича “Ўзбектелеком” расмий баёнот берди

Бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. “Ўзбектелеком” АК бир неча кун мобайнида Facebook ижтимоий тармоғига киришда юзага келган муаммолар юзасидан ўз баёнотини берди. 

Маҳалла фуқаролар йиғинлари учун ягона интернет портал яратиш таклиф қилинди

“Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.

Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди”, - дейилади “Ўзбектелеком” баёнотида.

“Ўзбектелеком“ АК ушбу хабарларни инкор этди.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.