ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. “Ўзбектелеком” АК бир неча кун мобайнида Facebook ижтимоий тармоғига киришда юзага келган муаммолар юзасидан ўз баёнотини берди.
“Facebook вакили узилишлар табиати маҳаллий эмас, балки глобал эканлиги ҳақида расмий баёнот берди: Марказий Осиё ва Шимолий Европадаги бошқа мамлакатларда ҳам шундай муаммолар кузатилмоқда.
Шунга қарамай, бир қатор оммавий ахборот воситаларида ижтимоий тармоқларга миллий оператор томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди”, - дейилади “Ўзбектелеком” баёнотида.
“Ўзбектелеком“ АК ушбу хабарларни инкор этди.
Қайд этилишича, бугунги кунда “Ўзбектелеком” АК маълумотлар узатиш тармоғи мунтазам равишда ишлаб турибди.