Путин Сурия бўйича музокараларда иштирок этиш учун Теҳронга келди

Бугун, 7 сентябр куни Россия-Туркия-Эрон саммити ўтказилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Теҳронга келди. У ерда уч томонлама Россия – Туркия – Эрон саммити бўлиб ўтади. РИА Новости хабарига асосан.

Федерал хавфсизлик хизмати: “Ислом давлати” даромади 10 баробарга камайди

Учрашувнинг асосий мавзуси Суриядаги вазият бўлади.

Бундан ташқари, Путин Туркия етакчиси ва Эрон раҳбарияти билан алоҳида музокаралар ўтказади.

Ҳозирги вақтда асосий мақсад - Суриянинг Идлиб провинциясидан жангариларни қувиб чиқариш, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин уч томонлама учрашув чоғида.

“У ердаги жангарилар Сурия фуқаролари ва минтақанинг барча аҳолиси хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда”, - деб таъкидлади Россия президенти.