ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Теҳронга келди. У ерда уч томонлама Россия – Туркия – Эрон саммити бўлиб ўтади. РИА Новости хабарига асосан.
Учрашувнинг асосий мавзуси Суриядаги вазият бўлади.
Бундан ташқари, Путин Туркия етакчиси ва Эрон раҳбарияти билан алоҳида музокаралар ўтказади.
Ҳозирги вақтда асосий мақсад - Суриянинг Идлиб провинциясидан жангариларни қувиб чиқариш, деб таъкидлади Россия президенти Владимир Путин уч томонлама учрашув чоғида.
“У ердаги жангарилар Сурия фуқаролари ва минтақанинг барча аҳолиси хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда”, - деб таъкидлади Россия президенти.