ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси даромадлари 2014 йилдан 10 баробарга камайиб кетди. Бу ҳақда душанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати тезкор ахборот ва халқаро алоқалар хизмати бошлиғи Сергей Беседа маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Бундан аввал у “Ислом давлати” асосий даромадлари босиб олинган ҳудудлардан олинган нефтни сотиш ва аҳолидан ундириладиган солиқлар ҳисобига тўғри келмоқда.
2014 йилда “ИД” уюшмаси даромади 3 миллиард доллар атрофида бўлган. Бироқ ФХХ ҳисоб китобларига қараганда, охирги тўрт йил ичида ИД даромадлари ўн баробарга камайиб кетди. Яъни йилига 200-300 миллион долларгача.
Шу билан бирга, Сергей Беседанинг сўзларига кўра, “Ислом давлати” уюшмаси ўзида мавжуд бўлган пулларни қонуний бизнесга киритишни бошлади.
“Келгуси фаолиятни мунтазам равишда молиявийлаштириб бориш мақсадида пулларни қонуний бизнесга киритиш тенденцияси кузатилмоқда”, - деб қўшимча қилди ФХХ тузилма раҳбари.