Тошкент вилоятида “КАМАЗ” билан яна бир қўшма корхона очилади

Татаристон президент ва Тошкент вилояти ҳокими қўшма лойиҳаларни, жумладан, болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, Татаристон маҳсулотларини Ўзбекистон бозорида сотиш, шунингдек Ўзбекистон маҳсулотларини Татаристонга етказиш масалалари бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашди.

Янги тайинлов: Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди

Томонлар Тошкент вилоятида “Химград” технополиснинг филиалини ташкил қилишга келишиб олишди. Рустам Миннизановнинг сўзларига кўра, бу ерда асосий мақсад – компанияларни излаш  ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдир. Тошкент вилоятининг майдонлардан бирида керакли инфратузилма мавжуд, махсус солиқ режими жорий этилган.

Яна бир муҳим йўналиш – “Эйдос-Медицина” компанияси билан тиббий робот-симуляторларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича қўшма корхона очиш кўзда тутилган.

Шунингдек, “КАМАЗ” компанияси билан ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Компанияда Ўзбекистонда шерик-корхоналар мавжуд ва сервис марказлар очилган. Татаристон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, сентябрда яна бир қўшма компания очилиши режалаштирилган.

Тошкент вилоятида 12 мингдан ортиқ янги иш ўрин яратилади

Учрашув доирасида қўшма лойиҳаларни, жумладан, болалар учун озиқ-овқат маҳсулотларни ишлаб чиқариш, Татаристон маҳсулотларини Ўзбекистон бозорида сотиш, шунингдек Ўзбекистон маҳсулотларини Татаристонга етказиш масалалари бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Ғуломжон Ибрагимов 2017 йил октябр ойида ва 2018 йил март ва августда Татаристонга ташриф буюрганди.

Шу билан бирга, шу йил май ойида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Минниханов билан Петербург халқаро иқтисодий форумида мулоқот қилганди. Ўша вақтда Татаристон ҳукумати ва Тошкент вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий соҳаларда халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларини амалга ошириш ҳақида битим имзоланганди.