Янги тайинлов: Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзгарди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Одилхон Рустамов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Одилхон Бакиевич Рустамов Тошкент вилояти ҳокимининг Саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилинди вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида.

Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқорович - Sputnik Ўзбекистон
Масъулиятсизликда айбланиб, ишдан олинган Оқбўтаев яна раҳбарлик вазифасига қайтарилди
Рустамовгача ушбу лавозимда Маҳмуд Сотиволдиевич Абдураҳмонов ишлаб келаётганди, деб ёзади "Уз24" нашри.

Одилхон Рустамов 2001-2005 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор, Учтепа туманлари давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 2005-2009 йилларда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Хоразм ва Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармалари бошлиғи, 2009 йилнинг мартидан 2016 йил мартига қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

2016 —2017 йилларда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" холдинг компаниясига раислик қилган. Жорий йилнинг июль ойидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими лавозимида иш бошлаган.

 

Янгиликлар лентаси
0