Тошкент вилоятида 12 мингдан ортиқ янги иш ўрин яратилади

© SputnikЯрмарка вакансий в Ташкенте
Ярмарка вакансий в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари бўйича жами 341 та лойиҳа амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. 2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарорга мувофиқ 2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари бўйича жами қиймати 7 069 286 млн сўмлик 341 та лойиҳа амалга оширилади.

Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 12 278 та янги иш ўрни яратилади.

Хусусан, Оққўрғон туманида ип-калава ва газлама махсулотларини ишлаб чикариш цехларини ташкил этиш ташкил этиш орқали (лойиҳа қиймати 347 200 млн сўм) жами 950 киши иш билан таъминланади.

Янгиликлар лентаси
0