Абдулла Арипов 7 сентябрда Россия бош вазири билан учрашади

Суҳбат чоғида энергетика, саноат, қишлоқ хўжалик ва таълим соҳалари муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 7 сентябр куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади, деб хабар қилди РИА Новости.

Ўзбекистон иқтисодиёти МДҲнинг бошқа давлатларига қараганда тезроқ ўсиб бормоқда - Moody’s

Учрашувда томонлар энергетика, саноат, қишлоқ хўжалик ва таълим соҳаларидаги масалаларни муҳокама қилиш режалаштирмоқда.

Шундан сўнг, Медведев ва Арипов раислигида иқтисодий ҳамкорлик бўийча Ҳукуматлараро комиссияи 19-чи йиғилиши ўтказилади. Якунида бир нечта ҳужжат имзоланади.

Шанба куни Россия бош вазири Ариповни республиканинг Мустақиллик куни билан табриклаганди.

У келажакда инвестиция, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва инфратузилма соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик ривожланишига умид билдирди.

Дмитрий Медведевнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон-Россия муносабатлари ишончли стратегик ҳамкорлик хусусиятига эга бўлди.