Москвада Тожикистон фуқароси самолётни портлатмоқчи  бўлди

Тожикистон фуқароси портлатиш билан пўписа қилгани туфайли самолёт аэропортга қайтди. Энди қоидабузар катта жарима тўлашга мажбур бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. “Москва – Душанбе” парвозини амалга ошираётган Урал авиалиниялари компаниясигақарашли бўлган самолёт осмонга кўтарилганидан сўнг аэропортга қайтишга мажбур бўлди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.

Москва-Хўжанд йўналишида павроз қилган самолёт Домодедовога фавқулодда қўнди

Кеча, 29 август, чоршанба куни соат 19:15 лар атрофида, Москвадан Душанбега парвоз қилаётган самолёт бортида йўловчилардан бири, ўзини тутиш қоидаларини бузган, унга танбеҳ берган стюардессанинг юзига мушт туширган. Шундан сўнг стюартлар ва кема капитани йўловчини тинчлантирмоқчи бўлишган. Қоидабузар самолётни портлатиш билан пўписа қилганидан сўнг, кема капитани самолётни Жуковский аэропортига қайтаришга қарор қилган.   

25 ёшли йўловчи билан бўлиб ўтган  жанжал оқибатида стюардессалардан бирининг юзи жароҳат олган. Аэропортда Тожикистон фуқароси алкогол ва наркотик моддаларга текширувдан ўтказишдан бош тортган. Айни дамда Россия Тергов қўмитасининг транспортдаги қоидабузарликлар бўлими уни ҳибсга олишни сўрамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, самолёт бортида кема капитани энг катта ваколатга эга бўлга шахс ҳисобланади.  Барча фуқаролар ва хизмат кўрсатувчи персонал капитаннинг буюруқларини бажариши шарт.

Жанубий Кореяда самолётда тўполон кўтарган авиайўловчи 41 минг $ жарима тўлайди

Йўловчилар парвоз хавфсизлигига таҳдид қилувчи ҳамда ўзга йўловчиларга халал берувчи  вазиятлар яратиши, маст ҳолда самолётга кириши, ўзгаларга нисбатан жисмоний куч ишлатиши  қатъиян таъқиқланади.

Ушбу қодиаларни бузган фуқаролар Россия Маъмурий қонунбузарлик кодекси ҳамда 336-Федерал Қонунига асосан 2000 – 5000 рублгача жаримага тортилиши, 15 суткагача қамоққа олиниши ҳамда йўловчи ва авиакомпанияга етказилган зарарни қоплаши керак бўлади.

Юқоридаги вазиятда, самолётнинг режалаштирилмаган қўниши ва учиши учун авиакомпания албатта катта зарар кўради. Одатда бундай зарар миқдори (аэропортга қараб) 200–300 минг рублни ташкил қилади.