ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Tajik Air авиакомпаниясининг Москвадан Хўжандга авиапарвозни амалга ошираётган ҳаво лайнери шошилинч тарзда Домодедово аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Flightradar24 портали маълумотлар қайд этилди.
Унга кўра Tajik Air авиакомпаниясининг Boeing 737-300 самолёти Москва вақти билан 01:03 да учган. Самолёт бир неча соат давомитда Коломна ва Воскресенск ҳудудида айланган, шундан сўнг Москва вақти билан 04:18 да аэропортга қўнган.
Бир қатор ОАВларга маълумотларига кўра, самолётда юзага келган техник носозлик сабабли Домодедово аэропортига фавқулодда қўнишга қарор қилган.