ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik, Иван Захарченко. 19 январдан бошлаб, Жанубий Кореяда ҳаво кемаларида тўполон кўтаришни хуш кўрадиган йўловчилар учун белгиланадиган жазо кучайтирилади, РИА Новости, Жанубий Корея Транспорт вазирлиги Қарорига мувофиқ.
Қонунга кўра, самолёт парвози давомида учувчига таҳдид қиладиган йўловчиларга беш йил қамоқ жазоси ёки 50 миллион вон (41 минг $) жарима белгиланиши мумкин. Бундан олдин, шу каби ҳолат учун жарима ҳозиргидан 10 баробар кам белгиланган эди.
Агар, маст йўловчи, бошқа йўловчига жисмоний зара етказса, уни 10 миллион вон (8,2 минг $) миқдорида жарима кутмоқда.
Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда, самолёт бортида маст йўловчилар томонидан тўполон кўтариш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. Жумладан, бу каби ҳолатлар сони 2013 йилда — 203тани, 2014 йил — 354тани ташкил этган бўсла, 2015 йилнинг январидан октябригача бўлган даврда 369 тани ташкил қилган.
Тўполонлар орасида энг “шов-шув”лиси, Korean Air Lines авиакомпания раисининг қизи билан боғлиқ ҳодисадир. Қизгина самолёт бортига чиқиши билан нима учун унга қуритилган ерёнғоқ олиб келиб беришмаганидан ғазабланиб, тўполон кўтарган. Ушбу можарони бартараф этиш учун, “Сеул — Нью-Йорк” рейси 20 дақиқага кечиктирилган эди. Ҳаво кемаси бортида чекишга ҳаракат қилган қўшиқчи Ким Чан Хуннинг ҳатти-ҳаракатлари ҳам катта можарога сабаб бўлган.