ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси йўловчиларига самолётнинг учиш ва қўниш, бошқарилиш давомида бортда фото- ва видеосъёмкаларни ўтказиш таъқиқланди, хабар қилади «Газета.uz».
Ушбу таъқиқ, парвозлар хавфсизлиги бўйича Давлат назорат инспекцияси бошлиғи Толиб Ўлжаевнинг 8 январдаги буйруғига асосан ҳаво кемаси бортида йўловчининг ўзини тутиш Қоидаларига киритилган.
Электрон ускуналар ва алоқа воситаларидан фойдаланишни таъқиқловчи қоида бандига қуйидагича аниқлик киритилди: “Ҳаво кемасининг юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш, жумладан, самолёт бортида туриб фото суратга ва видеотасвирга олиш ман этилади”.