Ҳаво йўллари Москвага йўналишида махсус тарифлар муддатини узайтирди

© Gennady Misko"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси самолёти.
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси самолёти. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Москвага қатнайдиган рейслар учун махсус пасайтирилган тарифлар муддатини узайтиради.

ТОШКЕНТ, 8 янв — Sputnik. “Ўзбекистон Ҳаво йўллари” махсус чегирмали чипталар сотиш ва уларнинг амал қилиш муддати узайтирилганини эълон қилди.

Янги шартларга кўра, Москва ва Ўзбекистон шаҳарлари орасидаги қатновлар учун махсус, чегирмали чипталар сотиш  муддати 29 февралгача ва ушбу чипталар амал қилиш муддати 2016 йил 20 майга қадар узайтирилди. Олдинги шартларга кўра, чипталар сотиш муддати 2016 йил 20 январгача ва уларнинг амал қилиш муддати 31 мартгача эди.

Ўзбекистон Ҳаво Йўлларининг Боинг 767-300 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Ҳаво Йўллари Тошкент - Москва чипталарини 109 Евродан сотмоқда

Тарифлар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларидан Москвага йўл олганлар учун амал қилади.

Термиз—Москва йўналишида бир томонга минимал тариф – 118 евро, бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 246 еврога тенг.

Бошқа шаҳарларда бир томонга минимал тариф – 109 евро, бориш-қайтиш йўналишида минимал тариф – 224 евро.

Рейс амалга оширилгач, чипталар қайтиб олинмайди. Чипта алмаштирилганда, ёки бошқа санага кўчирилганда 50 евро миқдорида жарима ундирилади.

Авиачипталар сотуви чет эл валютаси – АҚШ долларида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0