Ўзбекистон ЮНЕСКОдаги элчисини тайинлади

Умид Шодиев ушбу лавозимда Ўзбекистоннинг биринчи президентининг кенжа қизи - Лола Каримова-Тиллаеванинг алмаштирди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Сешанба, 21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги тайинланган доимий вакили Умид Шодиев Тошкентдан Парижга учиб кетди, деб хабар берди мамлакат ТИВ матбуот-хизмати.

Лола Каримова элчи лавозимини тарк этишга қарор қилди

Илгарироқ, Умид Шодиев Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола-Каримов Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси лавозимини тарк этаётгани ҳақида эълон қилган эди.

Лола Каримова ушбу лавозимни 10 йил давомида эгаллаб келганди.