Лола Каримова элчи лавозимини тарк этишга қарор қилди

© REUTERS / Muhammadsharif MamatkulovЛола Каримова
Лола Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЮНЕСКОдаги элчилик вазифасини тарк этишга қарор қилган Лола Каримова қайси соҳада фаолиятимни давом эттиришини айтди

ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Лола Каримова элчи лавозимини тарк этаётганини хабар қилди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Лола Каримова-Тиллаяева - Sputnik Ўзбекистон
"Йўқотилган жаннатни излаб...": Лола Каримовадан янги лойиҳа
"Бугун менинг Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси вазифасидаги сўнги иш куним. Ўн йил давомида дипломат сифатидаги фаолиятим албатта ҳаётимнинг муҳим қисмига айланган эди. Мен ушбу бебаҳо тажриба, фаолиятим мобайнида танишган ва бирга ишлаган инсонлар ҳамда энг муҳими — ўз она ватанимга хизмат қилиш имкониятига эга бўлганимдан беҳад мамнунман. Ортга назар солар эканман, ваколатхонамиз амалга оширган ёрқин лойиҳаларни ёд оламан".

Лола Каримованинг сўзларига кўра, у ЮНЕСКОдаги элчилик вазифасини тарк этишга қарор қилган бўлса-да, маданият, таълим, илм-фан ва атроф муҳитни асраш соҳасидаги лойиҳаларга оид фаолиятимни давом эттириш ниятида.

"Мен, шунингдек, "Сен ёлғиз эмассан" хайрия жамғармаси ишини давом эттириш, ва оғир юрак хасталиклари билан оғриган болаларга француз шифокорлари билан ҳамкорликда жарроҳлик муолажаларини ўтказиш бўйича дастурларни амалга оширишни давом эттириш мақсадидаман. Шунингдек, имконияти чекланган болажонларга ва ёрдамга муҳтож бошқа ўзбекистонлик болаларга кўмак дастурларини давом эттирамиз.

Менинг расмий веб саҳифамда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан, 2008-2017 йилларда амалга оширилган ишлар хусусидаги ҳисобот билан танишишингиз мумкин", — деб ёзган Лола каримова.

Янгиликлар лентаси
0