Самарқанддаги қатор тиббиёт муассасалари раҳбарлари вазифасидан озод этилди

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд шаҳар 2-сон туғуруқхонасида хизмат текшируви ўтказилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Самарқанд шаҳар 2-сон туғуруқхонасида хизмат текшируви ўтказилиб, унинг натижаси бўйича бир қатор ходимларга чоралар кўрилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган хусусий клиника тўрт марта лицензиядан маҳрум қилинган

Мурожаатлардаги ҳар бир ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди ходимлари, Тошкент тиббиёт академияси профессорлари ва Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбар-ходимларидан иборат гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди.

Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси ва Самарқанд шаҳар 2-сон туғуруқхонасида ўтказилган хизмат текширувидан сўнг тиббиёт муассасасининг айрим шифокор ва ҳамширалари ўз хизмат вазифаси, аҳоли олдидаги бурчига панжара ортидан қараб келгани, она ва бола саломатлиги, патронаж ишлари суст олиб борилгани аниқланди.

Ўзбекистон раҳбарининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, патронаж ишларини ҳаққоний олиб бориш бўйича берган топшириқларини тўла-тўкис бажармай, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан қатъий чоралар кўрилди. Хусусан, Пастдарғом туманидаги 28-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Т.Ҳакимов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Ушбу муассасанинг акушер-гинекологи М.Рашидова, умумий амалиёт шифокори Ш.Муҳиддинова, патронаж ҳамшираси Г.Ҳасанова ва доя Д.Мардиеваларга нисбатан қатъий интизомий чоралар кўрилди.

Ўзбекистон 2018 йилда туғруқхоналарни жиҳозлашга 50 млн доллар ажратади

Шунингдек, Самарқанд шаҳар 2-сон туғуруқхона бош врачи И.Ҳазратқулов, гинекология бўлими акушер-гинекологи Д.Ҳасановалар она ва бола саломатлигига масъулиятсизлик билан ёндашгани учун белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Мазкур туғуруқхонанинг яна бир гуруҳ ходимларига хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, бемор соғлигига нисбатан бепарволик билан ёндашгани учун қатъий интизомий чоралар кўрилди.